«The Chance» республика ёшлари форуми ўтказилди
Ўзбекистонда ёшларга бўлган эътибор кундан-кунга кучаймоқда. Айниқса, бугунги – миллий тикланишдан миллий юксалиш босқичига ўтиш даврида давлат сиёсати, бутун халқ диққат-эътибори ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган. Давлат раҳбарининг эътибори билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни инновацион фикрлаш ва замонавий илм-фан ютуқларидан ўз иқтидорларини ривожлантиришда унумли фойлаланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни етук мутахассислар қилиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича президент томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус бу борадаги фаолият учун дастуриламал бўлди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жамоаси миллат ва маънавият университети деган таърифга муносиб тарзда ёшларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларида фаол қатнашиши, уларнинг интеллектуал, маънавий–ахлоқий салоҳиятини кўтаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, университетда мустақил талабалар уюшмаси ташкил этилиб, унинг зиммасига тенгқур ёшларнинг фаоллигини, сиёсий онгини ошириш, маънавий-ахлоқий фазилатларни тарғиб этиш, соғлом эътиқодни шакллантириш ва президент томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни кенг тарғиб этиш каби бир қатор вазифалар қўйилган. Мазкур талабалар уюшмаси ўз мазмун-моҳиятига кўра мамлакатда илк марта таъсис этилган янгича тузилмадир. Унинг келажакда мамлакат маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида муносиб ўринни эгаллашига умид билдирилмоқда. Мазкур уюшма аъзолари ташаббуси билан жорий йилнинг 10 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «The Chance» республика ёшлари форуми ўтказилди.
Мазкур форум Ўзбекистоннинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни келажак мақсадлар йўлида бирлаштиришга йўналтирилган. Ушбу анжуман бугунги кунда ёшлар учун долзарб бўлган саккиз йўналишни қамраб олган бўлиб, улар бизнес стартап, мухтасарлик (минимализм), ахборот технологиялари, моддий ва маънавий юксалиш, китоб ўқиш ва уқиш санъати, бестселлер китоб ёзиш, ижтимоий реклама ва профессионал фотографлик, блогерлик, шахс камолоти ва уни ривожлантириш каби шўъбалардан иборат. Ҳар бир йўналишда форум иштирокчилари ўз соҳаси бўйича маълум ютуқларни қўлга киритган, барчага ўрнак бўла оладиган экспертларнинг тренингларида қатнашишди.
Бу форум ёшларга ўз иқтидорларини намойиш этиш, ўзларининг кучли жиҳатларини аниқлаш ва камчиликлари устида ишлаш имконини берди. Тадбир якунида барча иштирокчилар махсус сертификат ва бир олам таассуротларга эга бўлишди.
Мавзуга оид
15:30 / 26.12.2021
“Тошкент ёшлар форуми – 2021” дирекцияси: ноодатий тарзда ўткан форум ҳақида хулосалар
20:12 / 21.12.2021
«Ундайлар ватаннинг ҳам келажагига ишонмайди» — Ортиқхўжаев интернетда танқид ёзадиганларни танқид қилди
18:48 / 21.12.2021
Азиз Абдуҳакимов — жамоат ҳожатхоналари, қишки олимпиада бойкоти ва Оролга келаётган пулларнинг қанчалик шаффофлиги ҳақида
17:00 / 20.12.2021