12 октябрь куни Макро супермаркетларининг мутлақо янги формати ўз мижозларига эшикларини очди!
Янги супермаркет, тармоқнинг янгиланган концепциясининг давоми ҳисобланади, бироқ ўзгартириш-янгиликлар киритилиши билан. Дўконда, ҳарорат режимини ҳисобга олган ҳолда товарларни қабул қилиш, сақлаш, сотиш учун барча техник шароитлар инобатга олинган.
Ушбу филиалнинг умумий майдони 1635 кв.м ташкил қилади, савдо майдонининг майдони эса 1400 кв.м ошади. Форматда савдо ускуналарининг янги ечими ишлатилган: киришда 1.4 метрли расталар ишлатилган - кўз сатҳидан паст, яъни периметр бўйлаб нима қаердалигини яхши кўра олиш имконини бериш учун. Кейинчалик эса баландлиги 2.2 м бўлган классик расталар ўрнатилган.
Горизонтал ва вертикал - товарларнинг комбинацияланган жойлаштируви қўлланган, қайсилар ёрдамида харидорлар осонликча маҳсулот билан танишишлари ва кераклисини танлай олишлари мумкин. Бундан ташқари, харидорларни барча керакли бўлган маҳсулотлар билан таъминлаш учун, 10 000 дан ортиқ, ҳам импорт, ҳам шахсий («М» савдо белгиси) товарлар турлари келтирилган.
Филиалнинг катта майдони туфайли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш зонаси ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди. Энди харидорлар қадоқланган ва ўлчанадиган маҳсулотларни навбациз совутгич камераларидан олишлари мумкин. Шунга қарамай, режалаштирувчилар анъанавий витринадан воз кечганлари йўқ. Шунингдек, гўшт, пишлоқ ва колбаса маҳсулотлари савдо қўшничилиги қоидасини бузмаслик учун, алоҳида витриналарда жойлашган.
Ҳар доим иссиқ нон, патир ва сомса мавжуд бўлган «Тандир» майдончасисиз ҳам бўлмади. Бундан ташқари, филиалда «Sandwich» зонаси келтирилган, қаерда харидорлар турли хил сендвич, хот-дог, пицца, қаҳва ва кўпгина бошқа тез тайёрланадиган таомларни харид қилишлари мумкин. Ушбу майдон янги Макронинг яна бир ўзига хос белгисига айланди, шунингдек у ишнинг самарадорлигини ошириш учун махсус касса билан таъминланган.
Бундан ташқари, супермаркет янги - Open Air Sale мавсумий товарлар майдони билан ажралиб туради, мавсумнинг ўзгариб туриши билан боғлиқ, боғ ва бошқа сабаблар учун товарлар таклиф этилган бўлади.
Супермаркетнинг яна бир афзаллиги шундаки, супермаркет янги «Тараққиёт» тоғларга чиқиш йўлида жойлашган, бу эса сизга саёҳатдан олдин керакли маҳсулотларни тўплаш имконини беради.
Периметр бўйлаб автотураргоҳ, сифатли хизмат кўрсатиш, қулай ёруғлик тизими, мижозлар билан ишлаш учун маълумотлар бўлими - шуларнинг барчаси янада ўзингизни қулай ҳис этишга ундайди.
Ушбу лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, барча ғоялар ҳали ҳам амалга оширилмаган ва янги Макро «Тараққиёт» супермаркети шаҳар аҳолиси учун сифатли харидлар амалга ошириладиган яна бир жой бўлиб қолишига ишонишади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:55 / 11.08.2023
Makro “Омадли харидор” акцияси якунларини сарҳисоб қилди
15:58 / 24.07.2023
Makro 700 та оммабоп товарларга нархларни туширди
16:16 / 20.07.2023
Makro супермаркетлар тармоғи таъминот занжирлари билан қайтадан ишлашни амалга оширди
20:35 / 05.04.2023