Жамият | 19:02 / 14.10.2019
12410
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Metrotelecom компанияси Ўзбекистонда илк легал халқаро ITI-IX трафик алмашув марказини ишга туширди

Metrotelecom компанияси Ўзбекистон Республикасида ўзининг биринчи қонуний халқаро миқёсидаги ITI-IX трафиклари бўйича маълумотлар алмашиш марказини ишга туширди.

Мазкур тизим шарофатидан, яқин келажакда фойдаланувчилар қонуний контент орқали ўзларининг севимли сайт (саҳифа)лари ва манбаларига тезкорлик билан кириш имконияти ва ҳеч қандай кечикишларсиз фойдаланишлари мумкин.

Бу халқаро интернет трафикидаги юкни камайтиради ҳамда манбалар ва сайтларни қайта жавоб бериш вақтини қисқартириш орқали контентга кириш тезлигини сезиларли даражада оширади, сабаби кўплаб халқаро ҳамкорларнинг контентлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда, ITI-IX трафиклари бўйича маълумотлар алмашиш нуқтасига, бутун дунёга таниқли хизматлар уланган. 

Бу контентни етказиб бериш тармоғи Content Delivery Network (контентни етказиб бериш тармоғи) технологияси ёрдамида амалга оширилди, шу жумладан унинг трафик қамрови Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳам ўтади.

CDN технологияси ривожланиши, фойдаланувчиларга мамлакат ичида секин очилувчи контентларни, биринчи манбалар орқали юқори тезликда фойдаланиш имконини беради.

Бу ўзи қандай нарса?

CDN (Content Delivery Network) – бу махсус технология бўлиб, фойдаланувчиларга турли географик нуқталардан сайтнинг таркибини олиш имконини яратади.

Бу қандай ишлайди?

Тасаввур қилинг, бутун Ўзбекистон Республикаси аҳолиси фойдаланадиган сайт ёки манба. Хизмат кўрсатиш марказлари Москва, Лондон, Пекин ёки Нью-Йоркда жойлашган, аммо фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган.

Фойдаланувчи қанча асосий хизмат кўрсатиш марказларидан узоқда жойлашган бўлса, шунча тизимдан қайта жавоб олиш вақти ҳам узун бўлади. Оддий веб саҳифани тўлиқ очилиши ҳам шунча кўп бўлади. Ана эди, CDN технологияси туфайли, ҳар қандай сайт билан боғланиш Ўзбекистон ҳудудидаги энг яқин серверларга йўналтирилади.

Metrotelecom корхонаси Бош директори Алимов Алимхан сўзларига кўра: «Биз Сиз билан, фойдаланувчи ва истеъмолчиларнинг контентларнинг таркибий тузилишларига ва ундан фойдаланишга бўлган талаблари ошиб бораётган бир асрда яшаяпмиз. Контент тобора сифатли бўлиб бориши билан бир қаторда юкланиши қийин бўлиб бормоқда.

Биз, ўз таркибига 80%дан кўпроқ халқаро трафикларни қамраб олган, биринчилардан бўлиб халқаро миқёсидаги қонуний ITI-IX трафиклари бўйича маълумотлар алмашиш тизимини яратдик. Энг муҳими, ресурсларга жавоб бериш вақтини қисқартириш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида интернет тезлиги ва унга киришни ошириш имконини берди.

ITI-IX трафиклари бўйича маълумотлар алмашиш халқаро тизими бизга, мамлакатимиз ҳудудида бир қатор имкониятлар ва афзалликларни беради:

  • Бу чексиз юқори глобал интернетни;
  • Ноёб ва қонуний контентдан фойдаланишни;
  • Ҳар қандай сайт ва манбаларни очиш тезлигини.

Бу ўз навбатида, интернет видео орқали хизматларни тақдим этиш усулларини ривожлантиришга замин яратиши ва маҳаллий интернет бозорини ривожланишини рағбатлантиради.

Умуман олганда, Metrotelecom корхонаси доимий тарзда халқаро ҳамкорлар ва контент операторлари сонини ошириб бориш бўйича иш олиб боради.»

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид