Light | 20:29 / 14.10.2019
13120
2 дақиқада ўқилади

Нуқул шошилаверсангиз, мўъжизани кўздан қочиришингиз мумкин – кишини ўйлантирувчи фикрлар

Баъзида биргина жумла кишини чуқур ўйга толдиради. «Мия учун фитнесс» портали келтирган шу каби фикрлардан бир нечтасини ўқиб, ҳаётнинг турли жиҳатларига ўзга ракурсдан яна бир бор разм соламиз.

Айрим нарсаларни қўйиб юборишни ўрган – бахтнинг сири ана шунда. (Будда)

Фарзандларингни тарбиялама, чунки улар барибир сенга ўхшайдилар. Ўзингни тарбияла. (Инглиз мақоли)

Ҳар қандай депрессияни табассум билан қарши олинг. Депрессия сизни ақлдан озган деб ўйлаб, қочиб кетади. (Роберт де Ниро)

Барча инсонлар бахт келтиришади. Баъзиларнинг ёнингизда, бошқаларнинг сиздан узоқда эканликлари бахтдир...

Қучоқлаш – бориш учун энг яхши сабаб.

Янги жойларни кашф қилиш учун эски қирғоқлардан узилишдек жасурликка эга бўлиш лозим.  (Андре Жид)

Нуқул шошилсангиз, мўъжизани кўздан қочиришингиз мумкин. (Льюис Кэрролл)

Хотиржамлик – кучнинг олий даражада намоён бўлишидир. 

Ҳаёт арғимчоққа ўхшайди. Гоҳида завқланасан, гоҳида кўнглинг айнийди.

Меҳр-муҳаббат билан тарбияланган болалар катта бўлгач, ўзгаларни сева оладиган инсонларга айланишади.