Жаҳон | 19:52 / 15.10.2019
4051
1 дақиқада ўқилади

Марокаш соҳил қўриқлаш хизмати Ўрта Ер денгизида 300дан ортиқ муҳожирни қутқарди

Фото : AP / Bram Janssen

Марокаш қироллик денгиз флотининг соҳил қўриқлаш хизмати Ўрта Ер денгизида 329 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб MAP агентлиги хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, соҳил қўриқлаш отрядлари 10-13 октябрь кунлари Ўрта Ер денгизида Европага қайиқларда етиб бормоқчи бўлган жами 329 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарган. Қайд этилишича, улар орасида 49 нафар аёл ва кўплаб болалар бор.

Қайд этилишича, уларнинг аксарияти Африка жанубидан келганлардир. Манбанинг қўшимча қилишича, қутқариб олинган муҳожирлар зарур тиббий ёрдамни олишган ва Марокашдаги Танжер, ал-Ҳусайма, ан-Назур ва Ксар ас-Сегир портларига олиб борилган.

Йил бошидан буён Испанияга Ўрта Ер денгизи орқали қарийб 8 минг муҳожир етиб борган, 137 киши ҳалок бўлган. Европага Ўрта Ер денгизи орқали 1 январдан 1 майга қадар 16 806 киши келган, 410 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид