Ўзбекистонликлар қайси хорижий шаҳарларга энг кўп парвоз қилишлари маълум қилинди
Авиачипталар ва меҳмонхоналар буюртириш хизматини кўрсатувчи Aviasales.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кўпроқ Москва, Сеул ва Олмаотага парвоз қиладилар.
Aviasales.uz таҳлилчилари жорий йил бошидан авиачипталар бронланишини ўрганиб чиқиб, ўзбекистонликлар орасида энг талабгир авиайўналишларни аниқлашган.
1-ўринни Москва эгаллаган. Россия пойтахтига Тошкентдан бориб-келиш авиачиптаси ўртача 2,9 млн сўмга айланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Москва ўзбекистонлик саёҳатчиларга Европага сафарни давом эттиришга имкон берувчи Тошкентга энг яқин транспорт тугуни ҳисобланади.
Ўзбекистонликлар орасида талабгирлик бўйича 2-ўринни авиачипталар қимматлигига қарамай Сеул эгаллаган. Жанубий Корея пойтахтига Тошкентдан парвоз нархи ўртача 6 млн сўмни ташкил қилади.
Олмаотага парвоз энг арзон йўналиш деб топилган. Ўзбекистонлик йўловчилар ушбу шаҳарга 1,9 млн сўмга бориб-келишлари мумкин.
4-ўринни Санкт-Петербург (авиачипта нархи 3,8 млн сўм), 5-ўринни Истанбул (4,6 млн сўм) эгаллаган.
Шунингдек, Қозон ва Дубай ҳам талабгир йўналишлардан ҳисобланиб, бу шаҳарларга ва ортга 3,6 млн сўмга парвоз қилиш мумкин.
Яна бир арзон йўналишлардан бири Қозоғистон пойтахти Нур-Султон бўлиб, ўзбекистонликлар ушбу шаҳарга 2,2 млн сўмга учиб-қайта оладилар.
Талабгир йўналишлар орасида 9-ўринни Киев (5 млн сўм), 10-ўринни Пекин (6 млн сўм) эгаллаган.
Мутахассислар авиачипталарга чегирмаларни қўлдан чиқармаслик ва ўртача нархдан арзонроқ чипталар сотиб олиш учун арзон нархлар харитасидан фойдаланишни тавсия қиладилар. Харита энг ҳамёнбоп йўналишни ва парвоз учун энг яхши вақтни аниқлаб олишга имкон беради.
Мавзуга оид
11:47
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024