Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакерлар Литванинг ўз ҳудудида АҚШ ядро қуролларини жойлаштириши тўғрисида «хабар» тарқатишди
Хакерлар Литва ташқи ишлар вазирлиги номидан мамлакат президенти Гитанас Науседанинг АҚШдан Литвада ҳарбий база ташкил қилиш ва мамлакатга ядро қуролини жойлаштиришни илтимос қилгани тўғрисида «хабар» тарқатишди.
"18 октябрь куни ТИВ коммуникация ва маданий дипломатия департаменти Литвада АҚШ ҳарбий базасини ташкил қилиш режаси тўғрисида хабар тарқатмаганлигини маълум қиламиз. Эҳтимолга кўра, бу ахборот-кибернетик ҳужумдир. Ушбу ҳолат ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда", - дейилади республика ТИВ хабарида.
ТИВ матбуот котиби Раса Якилайтененинг сўзларига кўра, сохта хабар қатор ОАВга, НАТО муассасалари ва дипломатик ваколатхоналарга жўнатилган.
Аввалроқ New York Times газетаси АҚШ маъмурияти Туркиядаги Инжирлик базасидан ядровий қуролларни олиб чиқиб кетишни муҳокама қилгани ҳақида хабар қилганди. Ушбу базада 50 бирликка яқин тактик ядровий қурол сақланади.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026
Литва Беларусдан дрон учиб келганини маълум қилди
15:45 / 23.03.2026