Иқтисодиёт | 01:21 / 20.10.2019
6962
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: жаҳон иқтисодиёти пасайиб кетишидан биргина хато ажратиб турибди

Давлатлар марказий банкларининг келишилмаган ҳаракатларисиз жаҳон иқтисодиёти 0,5 фоизга пасайган бўларди, деб ҳисоблайди Халқаро валюта жамғармаси.

Фото: iStock

ХВЖ ушбу ҳафтада 2019 йилдаги жаҳон ЯИМ прогнозини 3 фоизгача ва 2020 йил учун 3,4 фоизгача пасайтирди. Бу ташкилотнинг кейинги ўн йилликдаги энг ёмон прогнозидир. Ташкилот жаҳон рецессияси суръатини йилига 2,3 фоиз даражасида баҳоламоқда, деб ёзади Bloomberg.

Аммо жамғарма мутахассисларининг фикрича, вазият 2008-2009 йиллардаги сўнгги жаҳон иқтисодий инқирозидан кескин фарқ қилади. Сўнгги инқироздан фарқли равишда давлатлар марказий банклари миқдорий юмшатишнинг келишилган сиёсатини амалга оширмоқда, деб маълум қилди ХВЖнинг бош иқтисодчиси Гита Гопинатх.

Унинг сўзларига кўра, бусиз жаҳон ЯИМнинг ўсиш суръати 0,5 фоизга паст бўлади. Миқдорий юмшатиш сиёсати компанияларга маблағ олишнинг арзонроқ усулларини тақдим этишдир.  
Биринчи бўлиб бундай сиёсатни 2018 йилда банк резервларига бўлган талабни пасайтириб Хитой халқ банки бошлаб берди. Унинг ортидан Федерал захиралар тизими ставкани икки бараварга пасайтирди.  

Европа марказий банки ҳам экспертлар маслаҳатига риоя қилиб асосий ставкани пасайтирди. Сўнгра 10 йилга яқин вақт давомида ўз ставкасини салбий даражада тутиб турган Япония банки ставкалар ўсишининг олдини олиб ўз облигацияларини сотиб ола бошлади.
 

Мавзуга оид