Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший техника буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уриниш бартараф этилди
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан божхона қонунчилигини бузишга уринган қинғир ниятли кимса фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Ховособод” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро М.М. божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 49 миллион сўмлик 14 дона ноутбукларни божхона тўловларини тўламаслик мақсадида ушбу пост орқали ҳаракатланган бошқа фуқаролар кўмагида ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025