Индонезиялик «ўргимчак-аёл» қояга кўтарилиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатди
“Ўргимчак-аёл” лақаби билан маълум бўлган индонезиялик Ариес Сусанти Рахая Хитойда қояга кўтарилиш бўйича ўтган жаҳон чемпионатида жаҳон рекорди ўрнатди ва ақлбовар қилмас тезликни намойиш қилиб ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди.
24 ёшли спортчи 15 метрлик деворга 6,995 сонияда кўтарила олди ва тезкор кўтарилиш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Рахая апрель ойида хитойлик Сонг Юлин ўрнатган жаҳон рекордини (7,101 сония) янгилай олди.
Тезкор кўтарилиш 2020 йилги Токио Олимпиадаси дастурига илк бор киритилган қояга кўтарилиш бўйича мусобақаларнинг уч йўналишидан бири ҳисобланади. Рахая Олимпиадада олтин медалга асосий даъвогарлардан бўлиши кутилмоқда.
Ўргимчак-аёлнинг рекорд уриниши видеоси ижтимоий тармоқларда миллионлаб намойиш ва кўплаб мақтовли изоҳлар тўплаган.
Women's speed climbing record was smashed. Under 7 seconds. Inhuman. pic.twitter.com/8EC1A1wE1O
— Mark Serrels (@Serrels) October 20, 2019