Дунё банкларининг ярмидан кўпи банкротга учраши мумкинлиги маълум қилинди
Жаҳон банк соҳаси иқтисодий циклнинг сўнгги босқичига кирди, кредитлаш ва тушум ҳажми ўсиши секинлашмоқда, дунёнинг 60 фоиздан кўпроқ банки ўз қийматини барбод қилмоқда. Бу ҳақда халқаро консалтинг компанияси McKinsey’нинг “Охирги пит-стоп? Дадил қадамлар учун фурсат” деб номланган докладида айтилган.
“Эҳтимол, банклар ўз бизнес-моделларини қайта кўриб чиқиши учун ушбу циклдаги охирги пит-стоп бўлиши мумкин. Топқирроқ банклар кейинги циклнинг етакчиларига айланиши мумкин. Бошқалари эса тарих бўлиб қолиши хавфи мавжуд”, дейилган докладда.
Мутахассислар дунё банкларининг 35 фоизи бизнес-моделлари мукаммалмаслиги, капитал етишмаслиги ва нобоп бозорларда ишлашдан муаммолар ҳис қилишини таъкидлаб ўтишган. Экспертларнинг фикрича, банклар трансформациялашув вақтида муваффақиятсизликка учраса, уларнинг кучлироқ рақобатчига сотилиши омон қолишнинг ягона йўли бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 30.04.2024
АҚШ Молия вазирлиги Россия банклари билан операцияларга вақтинча рухсат берди
14:13 / 29.04.2024
FT: Ғарб банклари Россияда 800 млн евро солиқ тўлаган
12:47 / 10.04.2024
Марказий банк байрам ва дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини маълум қилди
09:32 / 05.04.2024