Иқтисодиёт | 12:17 / 23.10.2019
12434
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан биргаликда нефть ва газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайтирилмоқда

23 октябрь куни Рубоий конида ГРП ишлари янунлангач, углведородларнинг қуйидаги кунлик ҳажмдаги оқими: 10-сонли қудуқда 15 тоннагача нефть ва 50 минг куб.м.гача газ; 14-сонли қудуқда эса 25 тоннагача нефть ва 50 минг куб.м.гача газ олинди.

ГРП ишлари 2019 йил 22 октябрда Шўртан конлар гуруҳи таркибига кирувчи 10 ва 14-сонли қудуқларда олиб борилди. 

Epsilon компанияси ўзининг иш жараёнида саноат хавфсизлиги, меҳнат ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этишнинг юқори стандартларига амал қилиб келмоқда. Тегишли ишлар якунлангач, қудуқларга туташ ҳудудлардаги тупроқ кейинчалик қайта ишлаш учун махсус темир контейнерларга йиғилади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид