Шайхонтоҳур тумани прокурори томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Шайхонтоҳур туман прокурори томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 2019 йил 16 октябрь куни “Хадра” маҳалласи 2-сектор штабининг ҳовлисида ўтказилган сайёр қабулда барча мутасадди идоралар раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири, ИИБ бошлиқлари қатнашди.
Сайёр қабулда жами 44 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, 21 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида мутасадди идоралар ҳамкорлигида ҳал қилинди ва керакли тавсиялар берилди, шунингдек 9 нафар фуқаронинг туман прокурорига йўллаган мурожаати маълум бир муддатни талаб қилганлиги ва мураккаблигини инобатга олиб улардан тегишли аризалар олиниб, ҳозирда мурожаатлар бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.
Мазкур сайёр қабулда сектор раҳбари ташаббуси билан 6 нафар фуқарога турли хил тиббиёт муассасаларига тегишли йўлланма, шунингдек, 4 нафар фуқаронинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун йўлланмалар олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, 1947 йилда туғилган фуқаро Ш.Пирмуҳамедовга 3-сонли шаҳар клиник шифохонасига касаллиги бўйича тегишли йўлланма олиб берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда 4 нафар фуқарога Шайхонтоҳур туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Масалан, Шайхонтоҳур тумани давлат хизматлар марказида “Tashkent Makwool” МЧЖ хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди.
2-сектор ҳудудида 5 та оила уй-жой билан таъминланди, 12 та оила эса рўйхатга киритилди, 2 та оиланинг авария ҳолатидаги уй-жойи қайтадан кўриб берилди.
Шунингдек, ҳомийлар ҳамда мутасадди идораларни жалб қилган ҳолда 6 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 32 нафар фуқарога дори-дармонлар ажратилиши таъминланган. 264 нафар фуқароларга даволаниш учун тиббий ордер олинишида амалий ёрдам кўрсатилган. 78 нафар оилаларга эса жами 27.000.000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
11:51 / 01.10.2024
“Жабрланувчилар рози эмас” - Фарғона вилоят судида процессни тасвирга олмаслик учун “ёпишмаган” сабаб кўрсатилди
11:06 / 14.09.2024
Исроил Адҳамов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
11:37 / 01.07.2024
Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди
11:04 / 26.06.2024