Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади
Тадбирга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари ҳам таклиф этилган
1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Владимир Норов маълум қилди.
"1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Ўзбекистон пойтахтида ШҲТга аъзо барча давлатлар бош вазирлари жам бўлиши кутилмоқда", - деди у.
Норовнинг сўзларига кўра, тадбирга кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Монголия ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳам таклиф этилган.
"ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг кенгаши йиғилиши ШҲТ давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, иқтисодий ўсиш суръатини жадаллаштириш, транспорт ва энергетика, саноат соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш имконини беради", - деб ҳисоблайди Владимир Норов.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022