15:58 / 25.10.2019
0
9601

«Бош вазир кубоги» финали ва концерт дастури учун 30 минг дона таклифнома тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар марказий аппарати ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги» учун ўтказилаётган футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) мусобақалари ҳам якунланиб бормоқда. 

26 октябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтаётган волейбол мусобақаларида ғолиблар аниқланади, 27 октябрь куни эса футбол мусобақаларида ҳам энг кучли жамоа номи маълум бўлади. 

Ташкилотчилар мусобақага бўлган қизиқишни янада ошириш, «Бош вазир кубоги» мусобақаларининг футбол бўйича финал ўйини ва тантанали тақдирлаш маросимини юксак савияда ташкил этиш мақсадида 27 октябрь кунги финал ўйинидан олдин ҳамда тақдирлаш маросими якунлангач томошабинлар учун ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида катта концерт дастури ташкиллаштирмоқда.

Ташкилий қўмита томонидан финал ўйини учун 30 минг дона таклифнома чиқарилди.

«Миллий» стадионда ўтказиладиган финал баҳси ҳамда тантанали тақдирлаш маросимининг жонли гувоҳига айланишни истовчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг (71) 239-24-17 ва (93) 542-99-96 телефон орқали таклифномаларга буюртма бериши мумкин.

Мавзуга оид
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top