Спорт | 20:06 / 25.10.2019
6012
2 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Ҳикматилло Тўраев бронза медалини қўлга киритди

Абу-Даби шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири иккинчи кунида ўзбекистонлик Ҳикматилло Тўраев -73 кг вазнда бронза медалини қўлга киритди.

Яримфиналгача барча рақибларини мутлақ устунликда мағлуб этган Ҳикматилло ушбу босқичда кутилмаганда канадалик Артур Маргеледонга ютқазиб қўйди. Бронза медали учун баҳсда эса белгиялик Дирк Ван Титчелдан устун келди.

Ушбу вазнда турнир ғолиблигини туркиялик Билол Чилўғли қўлга киритган бўлса, яна бир учинчи ўрин германиялик Игор Вандеткега насиб этди.

-81 кг вазн кореялик Лее Мон Жин олтин, грузиялик Лука Маисурадзу кумуш, Ведат Албайрак ва Доминик Рессел бронза медалларини қўлга киритишди.

Ушбу вазнда мусобақада қатнашган ўзбекистонлик Камолиддин Расулов 7-ўрин билан кифояланди. У чорак финалда туркиялик Ведат Олбайракка, бронза учун баҳсга ўтиш босқичида эса германиялик Доминик Ресселга ютқазди.

-63 кг вазндаги қизлар баҳсларида словениялик Тина Трестиняк (олтин), кубалик Майлин Дел Тро Карважал (кумуш), хитойлик Янг Жунхиа ва Кейтлин Куадрос (бронза) шоҳсупага кўтарилдилар.

-70 кг вазнда финалда голландиялик Ким Поллинг ватандоши Санне Ван Дейкедан устун келди, австриялик Михаэла Поллерес ва венесуэлалик Элвисмар Родрегез бронза медалларига эга бўлишди.

Ушбу вазнда мусобақада қатнашган ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова 3-даврагача етиб келди ва шу босқичда иштирокини тўхтатди.

Мавзуга оид