Жаҳон | 01:23 / 25.10.2019
21400
1 дақиқада ўқилади

Перуда камонлар билан қуролланган ҳиндулар қишлоққа ҳужум қилишди

Фото: AP

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, қишлоққа ҳужум қилганлар аҳолиси 750 кишини ташкил этувчи машко пиро қабиласидир.

Перу ҳукумати Амазониядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисини ҳиндулар ҳужумидан сўнг эвакуация қилди. Бу ҳақда Мадре-де-Диос региони губернаторининг ўринбосари Жефферсон Гонсалес Эноки маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқда яшовчи 23 ёшли эркак бошига камон ўқи тегиши оқибатида жароҳатланган. У зудлик билан шифохона етказилган.
"Жароҳатланган шахсдан ташқари яна 22 бола ва 12 аёлни эвакуация қилдик", - деди Гонсалес.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, қишлоққа ҳужум қилганлар аҳолиси 750 кишини ташкил этувчи машко пиро қабиласидир.

Эвакуацияда қатнашган социолог Эктор Суэйонинг айтишича, 150га яқин машко чангалзордан қишлоққа кириб келган ва қишлоқдагилардан озиқ-овқатларни беришларини талаб қилган.

Перуда ташқи дунёдан алоҳида яшайдиган 15та ҳинду қабиласи бўлиб, уларнинг сони 12-15 минг кишини ташкил этади.

Мавзуга оид