Иқтисодиёт | 17:00 / 26.10.2019
10072
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда қудуқлардаги дебитни тиклаш ҳамда газ қазиб олишни кўпайтириш ишлари давом эттирилмоқда

Олиб борилган ГРП ишлари натижасида, 26 октябрь куни Жанубий Тандирча конидаги газ оқими чиқмаётган иккита қудуқдан кунлик умумий ҳажми 220 минг. куб.м. гача бўлган дебит олинди. Бугун ГРП ишлари иккита – Баҳористон ва Жанубий Тандирча конларида ўтказилади. Конларда кунига тўрттагача ГРП амалиёти олиб борилади.

ГРП ишлари самарадорликнинг ошишига олиб келувчи замонавий ускуна ҳамда дастурий таъминотларни қўллаган ҳолда олиб борилмоқда. Мазкур ишлар якунига етгач, тегишли ҳудудларда тиклаш ишлари амалга оширилади.

Компания олиб борилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид