Ўзбекистон | 20:40 / 27.10.2019
8017
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтегаз» билан углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича биргаликдаги тадбирлар давом этмоқда

27 октябрь куни соат 15:20 да Жанубий Тандирча-29 конида ГРП ишлари якунлангач газнинг кундалик дебити 210 минг куб метргача оширилди. Шунингдек, Эшонқудуқ конида ҳам ГРП ишлари якунига етказилиб, газ оқими кутилмоқда. 

Мазкур ишлар замонавий ускуналар, илғор услуб ва технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Олиб борилган ишлар якунида ҳудудда культивация амалга оширилади.

Компания олиб борилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид