Ўзбекистон | 16:58 / 27.10.2019
6590
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда газ қазиб олиш ҳажми жадаллик билан оширилмоқда

Фото: Epsilon

27 октябрда Жанубий Тандирча-44 қудуғида ГРП ишлари якунлангач, газнинг кундалик дебити 200 минг куб.м.гача ортди. Шунингдек, ўтган кунлар мобайнида Баҳористон-1 ҳамда Жанубий Тандирча-29 қудуқларида ҳам ГРП амалиёти ўтказилди, ҳозирда улардан газ оқимини олиш кутилмоқда. Бугун эса Эшонқудуқ-1 қудуғида яна бир ГРП амалга оширилмоқда.

ГРП ишлари замонавий ускуна, илғор услуб ва технологияларни қўллаган ҳолда олиб борилмоқда. Мазкур ишлар якунига етгач, тегишли ҳудудларда тиклаш ишлари амалга оширилади.

Компания олиб борилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид