Epsilon: 10 млрд. куб.м. газ захираларига эга бўлган янги Баҳористон конининг тажриба-саноат эксплуатацияси бошланди
Қидирув қудуғининг ўзлаштирилган қисмида кунлик дебит ҳажми 200 минг куб.м. газни ва 20 тн. нефтни ташкил этди. Маҳсулдор қатламнинг бор қалинлиги ўзлаштирилгач, кунлик газ дебити ҳажми 400 минг. куб.м. гача ортади.
Компания 28 октябрь 2019 й. янги очилган Баҳористон конининг 1-сонли қидирув қудуғининг тажриба-саноат эксплуатациясини йўлга қўйди.
Тадқиқотлар кўрсатдики, коннинг нефть ва газ конденсати йиғиндилари юқори Юра даврининг келловей-оксфорд карбонат қатламлари билан чегараланган бўлиб, маҳсулдор қатламнинг нефт қисми бўйича баландлиги 30 метрни, газ кондесати қисми бўйича баландлик эса 70 метрни ташкил этади. Нефть қисми қарийб кунлик 20 тн. нефть, ўзлаштирилган газоконденсат қисми эса 250 атмосфера қатлам босими остида кунлик 200 минг куб.м. атрофида табиий газ бериш салоҳиятига эга. Газининг ҳисобланган заҳиралари 10 млрд. куб.м. гача бўлган Баҳористон янги кони компания томонидан 2019 йилнинг августида, Муборак инвестиция блокида очилган.
Шунингдек, бугун компания Эшонқудуқ, Жанубий Тандирча ва Шимолий Нишон конларидаги ГРП ўтказилган учта қудуқдан кўпроқ газ оқимини олишни режалаштирмоқда.
Барча ишлар замонавий ускуна, илғор услуб ва технологияларни қўллаган ҳолда олиб борилмоқда. Мазкур ишлар якунига етгач, тегишли ҳудудларда тиклаш ишлари амалга оширилади.
Компания қилинаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этишда давом этади.
Epsilon компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:53 / 29.10.2022
EPSILON (EDC): Каракара-1 қудуғидан олинаётган кунлик газ ҳажми 120 минг кубметрни ташкил этди
09:49 / 25.10.2022
EPSILON (EDC): Қирққулоч-4 қудуғидан 50 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарила бошлади
10:43 / 23.10.2022
EPSILON (EDC): Назарқудуқ-3 қудуғидан 150 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарилмоқда
08:37 / 20.10.2022