Иқтисодиёт | 15:05 / 29.10.2019
15861
2 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда ҳисобланган захиралари 10 млн. тн. нефт ва 7 млрд. куб.м. газга тенг бўлган янги Эшонқудуқ кони очилди

Қидирув қудуғидан 30-40 тн. гача нефт ва 50 минг куб.м. гача газ бўлган кунлик ҳажмда углеводородлар оқими олинди.

27 октябрь 2019 й. компания «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти, Қўлтак-Қамаши блокида жойлашган Эшонқудуқ тузилмасининг 3-сонли қудуғида ГРП амалиётини қўллаган ҳолда тўлиқ таъмирлаш ишларини якунлади. 29 октябрда эса янги нефт-газконденсат кони очилганидан далолат берувчи углеводородларнинг саноат оқими олинди.

Аввалроқ Эшонқудуқ тузилмасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан учта қидирув-излов қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилган, аммо уларда углеводородлар оқими мавжуд бўлмаганлиги туфайли барча ишлар тўхтатилган эди.

Ҳудуднинг геологик тузилиши борасидаги ҳужжатларни синчиклаб ўрганилиши натижасида компания 3-сонли қудуқда ГРП амалиётини татбиқ этган ҳолда, янги замонавий технологияларни қўллаб, тўлиқ таъмирлаш ишларини олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилди. Натижада, ҳисобланган захиралари 10 млн. тн. нефт ва 7 млрд. куб.м. газга тенг бўлган янги кон очилди.

Ишлар замонавий ускуна, илғор услуб ва технологияларни жорий этган ҳолда олиб борилмоқда. Мазкур ишлар якунига етгач, чор-атрофдаги ҳудудларда тупроқни аввалги ҳолига келтириш бўйича ишлар амалга оширилади.

Компания қилинаётган ишлар ҳақида маълумот етказишда давом этади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид