Иқтисодиёт | 10:41 / 29.10.2019
6083
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш ишлари давом этмоқда

28 октябрь 2019 й. ўтказилган ГРП амалиётидан сўнг, соат 18:20 да Жанубий Тандирча – 50 қудуғида газнинг кунлик дебити 180 минг куб.м. гача ортди. ГРП ишлари ортидан эса Жанубий Тандирча ва Шимолий Нишон конларидаги учта қудуқдан газнинг саноат оқимини олиш кутилмоқда.

ГРП ишлари замонавий ускуна, илғор услуб ва технологияларни жорий этган ҳолда олиб борилмоқда. Ишлар якунига етгач, атроф-муҳитга етказилган салбий таъсирни зарарсизлантирувчи реагентлар қўлланилиб, ҳудудлар атрофидаги тупроқ қайта тикланади.

Компания қилинаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор этишда давом этади.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид