Ўзбекистон | 08:07 / 30.10.2019
8392
3 дақиқада ўқилади

Кундузги шифохоналар фаолиятидаги камчиликлар маълум қилинди

Фото: Fotolia

Қонунчилик палатаси депутатларининг ўрганишларига кўра, кундузги шифохоналардан етарлича фойдаланилмаётгани, айрим оилавий поликлиникаларда кундузги шифохоналар учун хона етишмаса, бошқаларида турли сабаблар билан шифо ўринлари ташкиллаштирилмагани аниқланди. 

Кундузги стационар шифокорларининг вазифаси бир хил бўлишига қарамасдан штат миқдорини белгилашда бир хил ёндашув мавжуд эмас. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидаги шифокорлар фаолиятидаги муаммолар, кундузги шифохоналар фаолияти муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. 

Унда маълумот берилишича, айни пайтда аҳолига шаҳарларда оилавий поликлиникалар, туманларда эса қишлоқ оилавий поликлиникалари хизмат кўрсатмоқда ва уларда кундузги стационар назорати ташкил қилинган. 

Кундузги стационарларда муолажа олиш билан беморнинг вақти ва маблағи тежалади, оворагарчиликнинг олди олинади, бундан ташқари, хаста одам кундузги шифохонада доимий ҳолидан хабар олувчи шифокори ва патронаж ҳамширасининг назоратида бўлади. 

Бироқ Қонунчилик палатаси депутатларининг ўрганишларига кўра, кундузги шифохоналардан етарлича фойдаланилмаётгани, айрим оилавий поликлиникаларда кундузги шифохоналар учун хона етишмаса, бошқаларида турли сабаблар билан шифо ўринлари ташкиллаштирилмагани ҳам йиғилишда маълум қилинди. 

«Кундузги стационар шифокорларининг вазифаси бир хил бўлишига қарамасдан штат миқдорини белгилашда бир хил ёндашув мавжуд эмас. Хусусан, қишлоқ туманларидаги кўптармоқли марказий поликлиника, Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиника ва қишлоқ оилавий поликлиникаларида кундузги шифохоналар учун 20 та шифо ўрни бўлганда 1 штат, шаҳардаги оилавий поликлиникаларда эса 25 та шифо ўрни бўлганда 1 штат врач ва ҳамшира ажратилиши кўрсатилган. 

Бироқ депутатларимиз томонидан кўпгина поликлиникаларда 4-6 та шифо ўринлари ташкил қилинган. Ва уларга фақат 0.25 ёки 0.5 ставка ажратилиши кўзда тутилган. Натижада самарага эришиш қийин бўлмоқда», - дея таъкидлади қўмита аъзоси Ўткир Турсунов. 

Ўткир Турсуновнинг сўзларига кўра, жойлардаги оилавий поликлиникаларда 20 та шифо ўрнини ташкил қилишга ҳам эҳтиёж йўқ, аслида. Имкониятдан келиб чиқиб ташкил этилган шифо ўринларидан самарали фойдаланилса, барча беморларга хизмат кўрсатиш имкони ошган бўларди.

Мавзуга оид