Замон талабига мос янги банк хизматлари марказлари
Бугунги кунда “Туронбанк” АТБ томонидан кўрсатилаётган сифатли, тезкор, асосийси ҳалол меҳнат натижасида, молия муассасасига ишонч билдирган мижозлар сони сезиларли ошиб, 23 мингдан ортиқ компаниялар ўз бизнесларини энг омадли лойиҳалар қаторига қўшиш имконига эга бўлишди. Бунда эса Республиканинг барча ҳудудларида эрта-ю кеч меҳнат қилаётган бир қатор банк бўлинмалари ва янгидан ташкил этилаётган банк хизматлари марказлари ходимларининг муносиб ҳиссаси бор.
Аҳолига молиявий хизматларни кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизнинг Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида “Туронбанк” АТБнинг навбатдаги иккита замонавий банк хизматлари марказлари иш бошлади. Уларнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилиб, унда молия муассасаси раҳбарияти, банк ходимлари ва мижозлар иштирок этишди. Марказлар анъанага мувофиқ алвон тасма кесилган ҳолда очиқ дея эълон қилинди.
Айтиш керак, янгидан ташкил этилган банк хизматлари марказларида малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатади. У ерда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин.
Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлайди. Бу миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабел телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни ҳафтанинг исталган куни, сутканинг ҳар қандай вақтида амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, марказларда жойлаштирилган универсал кассалар мижозларнинг навбат кутиб, сарсон бўлишларига ҳам чек қўяди. Биргина ходимнинг ўзи ҳар қандай саволга жавоб бериб, сифатли хизмат кўрсата олади.
“Бизнинг маҳалламизда авваллари бундай банк марказлари йўқ эди. Кредит олиш, омонатларни жойлаштириш у ёқда турсин оддийгина пластик карточкамиздаги маблағларни нақдлаштириш учун ҳам бир неча километр йўл босиб, банк бўлинмаларига борар эдик. “Туронбанк” АТБ ташаббуси билан бу ерда ушбу хизмат кўрсатиш марказининг очилиши, узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилди. Жуда ҳам чиройли тарзда қурилганини кўриб, очилиш маросимида иштирок этдим. Барчаси замонавий, мутахассислар ҳам барча саволларимизга тезда жавоб қайтариб, хизматлар билан таништиришмоқда. Бунинг учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”,- деди фуқаро Гулхумор Омонуллаева.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, марказларнинг замонавий дизайн асосида миллий меъморчилик андозалари билан уйғунлашганлигидир. У ерда ташриф буюрувчилар учун шинам жой тайёрланган бўлиб, ўрнатилган мониторда “Туронбанк” АТБда жорий этилаётган янги хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
“Марказимизнинг аҳоли гавжум ҳудудда жойлашганлиги биз учун ҳам, маҳаллий фуқаролар учун ҳам қулайлик туғдиради. Банк учун мижозлар билан яқинроқ бўлиш ва кенгроқ хизмат кўрсатиш имконини берса, аҳоли учун марказ орқали барча банк хизматларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Бундан икки томон ҳам манфаатдордир. Айни дамда марказларимиз кунига 200 нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади. Қолаверса, банкомат ва автоматлаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи киоскалар ҳам доимий равишда эл хизматида”,- деди “Туронбанк” АТБ стратегик ривожлантириш ва маркетинг департаменти раҳбари в.в.б Равшан Файзиев.
Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мижозларга хизмат кўрсатишни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштиришга ҳуқуқий кўмак бўлмоқда. Натижада истеъмолчилар манфаатлари тўла қаноатлантирилиб, янги банк хизматлари ва маҳсулотлари ўз вақтида тадбиркорлар ҳамда аҳолининг барча қатламига бирдек етказилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024
Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда
08:59 / 30.06.2023
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
19:00 / 07.06.2023