Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар учрашуви учун 69та хона қайта жиҳозланди
Ўзбекистонда тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган 69 та хона қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди.
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Тадбир президентнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича ташкиллаштирилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Фармонга асосан, адвокатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) амалиёти жорий этилди.
Адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. Натижада адвокатларнинг лицензиясини тугатиш жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга (13 нафар) камайди.
Адвокатлик лицензиясини бериш ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Хусусан, лицензия олиш учун талабгор фақат паспорт ва ариза тақдим этиши белгиланди, тўлов миқдори икки бараварга камайтирилди ҳамда электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди.
Адвокат мақомини олиш учун малака имтиҳонларини Интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилиш амалиёти йўлга қўйилди, ушбу имтиҳонни такроран топшириш муддати 1 йилдан 6 ойга қисқартирилди. Натижада малака имтиҳони топширган талабгорлар сони 374 нафарга ёки 3,3 бараварга, ўтказилган малака имтиҳонлари икки бараварга (105 та) кўпайди.
Адвокатлар томонидан хорижий давлатлар органларига тўғридан-тўғри ҳамда ваколатли органлар орқали сўровлар юбориш тартиби йўлга қўйилди.
Тадбирда адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ҳам маълумот берилди.
Суд процессига тайёргарлик кўриш учун республика бўйича мавжуд суд биноларида адвокатлар учун алоҳида хона ажратилди.
Адвокатларнинг суд биносида компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиши йўлга қўйилди.
Тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган 69 та хона қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
11:04 / 07.01.2026
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
08:20 / 22.12.2025