18:34 / 13.11.2019
0
2625

Cirque du Soleil цирки асосчиси гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб қўлга олинди

Фото: Cirque du Soleil

Ги Лалиберте Cirque du Soleil циркига 1984 йилда асос солган. Унинг бойлиги бир миллиард доллар деб баҳоланади.

Канаданинг дунёга машҳур Cirque du Soleil цирки асосчиси миллиардер Ги Лалиберте гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб Франция Полинезиясида қўлга олинди. Бу ҳақда France Info радиостанцияси миллиардернинг адвокатига асосланиб хабар берди.

"Ги Лалиберте ҳозирда жандермерияда сақланаётганини тасдиқлаймиз", - дея адвокат Мё Пириудан иқтибос келтирмоқда радиостанция.

Радиостанциянинг маълумот беришича, полиция Лалибертени гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатишда гумон қилмоқда. Унинг адвокати бу хабарни миш-миш деб атади ва миллиардернинг гиёҳванд моддалар савдосига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

Ги Лалиберте Cirque du Soleil циркига 1984 йилда асос солган. Унинг бойлиги бир миллиард доллар деб баҳоланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top