Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида компания қазиб олинаётган газни етказиб бериш учун қувурлар ўрнатиш ишларига киришди
Бир қаторли газ ўтказувчи янги қувурларнинг умумий узунлиги 354 км ни ташкил этади, ҳаммаси бўлиб эса 4 қаторли ўтказгичлар тортилади.
Қазиб чиқарилаётган газни етказиб бериш мақсадида жорий йилнинг 9 ноябр куни иккита икки қаторли газ ўтказувчи қувурларини улаш ишлари бошланди - Назарқудуқ ЙП дан то «Шўртаннефтгаз» НГҚЧБ нинг асосий иншоотларигача (67 км) ҳамда Чигил конлар гуруҳидан то Муборак ГҚИЗ гача (110 км). Бугунги кунга келиб, узунлиги 24 км га тенг бўлган қувурлар ўрнатилишга тайёр ҳолатда ва 7,7 км га тенг қувурлар қаторга пайвандланган, 70 минг тн қувур маҳсулотлари эса юкланган (43,5 км).
Ишлар жорий йилнинг декабр ойида якунланади, натижада куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжини қондириш ҳамда ички бозорни тўлдириш мақсадида кунига қўшимча 50 млн. куб.м. гача бўлган ҳажмдаги табиий газни қайта ишлаш учун йўналтириш имкони яратилади.
Компания қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот етказишни давом эттиради.
Epsilon компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:53 / 29.10.2022
EPSILON (EDC): Каракара-1 қудуғидан олинаётган кунлик газ ҳажми 120 минг кубметрни ташкил этди
09:49 / 25.10.2022
EPSILON (EDC): Қирққулоч-4 қудуғидан 50 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарила бошлади
10:43 / 23.10.2022
EPSILON (EDC): Назарқудуқ-3 қудуғидан 150 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарилмоқда
08:37 / 20.10.2022