Ўзбекистон | 19:48 / 13.11.2019
101628
1 дақиқада ўқилади

ХДП вакили Улуғбек Иноятовнинг 2,5 млн сўм ойлик бемалол беш фарзандли оилага етиши тўғрисидаги сўзларига изоҳ берди 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов партия етакчиси Улуғбек Иноятовнинг сўзларига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ХДП етакчиси «Беш нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган бўлса, 2,5 миллион ойлик олса, бемалол уйидаги беш нафар фарзанди билан... Буни иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан», деганди.  

Бугун, 13 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган йиғилишда ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов Улуғбек Иноятов фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутганлигини айтди.

«Бизнинг сиёсий партиямиз раҳбари, ҳурматли Улуғбек Илясович, 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганида оиланинг барча харажатларини назарда тутмаган. Балки фақат озиқ овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутган эди», - деди Хомитов.

Улуғбек Иноятовнинг ўша сўзлари ижтимоий тармоқларда кескин фикрларга сабаб бўлганди.

Мавзуга оид