Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда замонавий марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этилади
Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган марказлаштирилган клиника-диагностика лабораториясида 300дан зиёд замонавий тиббий лаборатория таҳлиллари ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, дастлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг оилавий поликлиникалари босқичма-босқич марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олинади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 9,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маблағ инвестиция қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Россиянинг «Ягона клиника-диагностика лабораторияси» бошқарув компанияси» МЧЖ бош директори К.Рукин бошчилигидаги делегация ўртасидаги учрашувда айтиб ўтилди. Мулоқот жараёнида Ўзбекистонда лаборатория хизматини марказлаштиришга оид концессия шартномаси имзоланди.

«Мазкур шартномага асосан Тошкент шаҳрида юқори технологияли, тўлиқ автоматлаштирилган, инновацион йирик лаборатория маркази қурилади. Бундан ташқари, 2020 йил давомида 172та тиббиёт муассасасида концессия объекти сифатида олинган биоматериалларни йиғиб олиш хоналари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади. Дастлаб қишлоқ ва оилавий поликлиниклардаги лаборатория хизматлари қамраб олиниб, бирламчи бўғинда амалга оширилаётган лаборатория таҳлиллари эндиликда энг юқори даражадаги ускуналарда бажарилади. Бунда қишлоқ ва оилавий поликлиникаларда бажарилаётган 12 турдаги лаборатория таҳлиллари бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолида бепул топшириладиган анализлардан ташқари, бошқа лаборатория таҳлилларини топшириш учун ўзга даволаш муассасаларига овора бўлиб боришларига ҳам чек қўйилади», – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов.

Замонавий ва юқори технологияли ускуналар ҳисобига амалга ошириладиган таҳлилларнинг сифати юқори даражадаги аниқликда бўлиб, даволаш жараёнини янада тўғри белгилаш имкониятини беради. Шунингдек, мазкур марказ тиббий лаборатория бўйича халқаро аккредитациядан ўтганидан сўнг референс лаборатория мақомини олиши ҳам белгиланмоқда.
«Эътиборли томони, янги барпо этиладиган марказлашган лабораторияда 300 дан зиёд замонавий тиббий лаборатория таҳлиллари ўтказилиб, уларнинг маълум қисми аҳоли учун бепул, яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024