Иқтисодиёт | 21:06 / 16.11.2019
8647
1 дақиқада ўқилади

Чўлқувар ва Шимолий Қултак конларидаги иккита қудуқнинг дебити кунлик 0 бўлган ҳажмдан 160 минг куб.м. гача ортди

Epsilon ва «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигидаги 16 ноябр куни олиб борилган ГРП ишларидан сўнг Чўлқувар-35 ҳамда Шимолий Қултак-1 қудуқларидан газнинг саноат оқими олинди.

ГРП ишлари якунлангач, Чўлқувар-35 қудуғидан олинаётган газнинг кунлик дебит ҳажми 0 дан 60 минг куб.м. гача кўтарилди.

Шунингдек, Шимолий Қултак-1 қудуғидан ҳам ГРП ишларидан сўнг, газнинг кунлик дебит ҳажми 0 дан 100 минг куб.м. гача ортди.

Ишлар тугагач, қудуқлар атрофидаги тупроққа қайта ишлов берилади.

Компания ишлар ҳақида маълумот бериб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид