Ўзбекистон | 11:39 / 16.11.2019
86019
1 дақиқада ўқилади

Депутатликка барча номзодларнинг рўйхати эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий сайлов комиссияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партия, “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Экологик партия томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Сайлов кодекси 40-моддасига мувофиқ қарор қабул қилди. Рўйхатдан барча округлар кесимидаги 750 нафар номзод жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, депутатликка номзодларнинг энг кўпи педагог мутахассислигига эга - 223 нафар. Иқтисодчилар 143 нафар, шифокорлар 93 нафарга тенг. Кейинги ўринлардан муҳандислар (65), ҳуқуқшунослар (52), агрономлар (30), журналистлар (24), тадбиркорлар (18), файласуфлар (8), сиёсатшунослар (3) ва бошқалар (91) жой олди.

Мавзуга оид