Иқтисодиёт | 12:30 / 16.11.2019
10458
1 дақиқада ўқилади

Epsilon компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» газ етказиб бериш қувватлари кўламини кенгайтирмоқда

16 ноябрь ҳолатига кўра 1,4 км қувурлар ётқизилди; 13,6 км қаторга пайвандланди; 14,4 км хандақлар кавланди; 9,2 минг тн қувурлар (56 км) келтирилди; 11,7 минг тн қувурлар (72,2 км) келтириш учун юкланди.

Ўтган кунлар ичида қўшимча: 

  • 2,4 км қувурлар қаторга пайвандланди; 
  • 800 м хандақлар кавланди; 
  • 1,3 минг тн қувурлар (8 км) келтирилди.

Куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш, уни қайта ишлашга етказиб бериш мақсадида иккита икки қаторли магистрал газ ўтказувчи қувурларини улаш ишлари бошланган эди, жумладан: 

  • Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ (67 км); 
  • Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ (110 км).

«Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» газ ўтказиш магистрали биринчи қатори қурилишининг якунланиши 2019 йил 10 декабрь санасига режалаштирилган.

Компания қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот бериб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид