Жамият | 19:41 / 18.11.2019
11676
1 дақиқада ўқилади

Америкалик эркак 303 литр қон топшириб, 1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолди

АҚШнинг Пуэбло шаҳрида яшовчи Дейв Махалик 34 йил ичида 303 литр қон топширди. Бу ҳақда Unilad сайти хабар берди. 

Фото: Fox 21 News

Қария онасининг дўстига қон қуйиш керак бўлганда биринчи марта қон топширган. Шундан кейин у мунтазам равишда қон топшира бошлаган: у ҳар икки ҳафта уйидан 160 км олисдаги шифохонага ўз қонини хайрия қилгани боради.

34 йил ичида Махалик 1920 кишининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлган. У 640-марта қон топширганида унга фахрий донор нишони берилган.

Эркакнинг таъкидлашича, қон топшириш у учун одатга айланган ва буни кекса ёшдалигига қарамай давом эттирмоқда. Қариянинг айтишича, 70-80 ёшда ҳам қон донори бўлиш мумкин.

Махаликнинг таъкидлашича, қон топшириб, одамлар ҳаётини бундай тарзда сақлаб қолиш хайрия билан шуғулланишга имконияти йўқлар учун яхши амалдир.

Мавзуга оид