Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда вақтинчалик президентга нисбатан суиқасд тайёрлангани маълум қилинди
Боливия ҳукумати вазирлиги (собиқ ИИВ) мамлакатнинг вақтинчалик президенти Жанин Аньесга нисбатан суиқасд тайёрланганини маълум қилди ва унга Бени департаментига бормасликни тавсия қилди.
"Аньесга нисбатан ҳужум уюштиришни режалаштирган жиноий гуруҳ фош қилинди", - деб маълум қилди вазирлик раҳбари Артуро Мурильо, деб ёзди Correo del Sur нашри.
Мурильо шунингдек, вазирлик вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи Аньесга байрам тадбирларида қатнашиш учун Бени департаментига бормасликни тавсия қилганини айтди.
Боливияда 20 октябрь куни ўтказилган президентлик сайловида Эво Моралес ғалаба қозонди, аммо унинг асосий рақиби Карлос Меса овоз бериш натижаларини тан олмади. Боливия қуролли кучлари Моралесни лавозимини тарк этишга чақирди, шундан сўнг у истеъфога чиққанини эълон қилди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025