Дунё брендлари иқлим ўзгариши сабабли «қора жума»га бойкот эълон қилди
Дунёнинг 300 дан кўпроқ бренди Make Friday Green Again (Жумани яна яшил қилайлик) ҳаракати доирасида бирлашиб, бутун дунёда «қора жума» номи билан маълум бўлган чегирмалар кунини бойкот қилишга чақиришмоқда. Бу ҳақда BBC News телеканали хабар берди.
Фаолларнинг фикрича, «қора жума» одамларни кераксиз буюмларни сотиб олишга мажбур қилади ва шу билан табиатга зиён етказади.
Ушбу кун, шунингдек, меъёридан кўп ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу эса иқлим инқирозига асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Фаоллар ушбу кун уйда «ревизия» ўтказиб, қандай буюмларни тўғрилаш, сотиш ёки қайта ишлаш мумкинлигини кўздан кечириб чиқишни тавсия қилишмоқда.
Янги ҳаракатга Faguo экологик тикувчилик компанияси эгаларидан бири Николас Рор асос солган. “Мен дўконлар бир кун эмас, йил давомида яхши нархлар таклиф қилишини истайман”, деб айтган Рор.
«Қора жума» кунида чегирмалар тақдим қилиш XIX асрда анъанага кирган, ушбу атама эса 1966 йилда пайдо бўлиб, дастлаб АҚШнинг шарқий соҳилбўйида қўлланган.
АҚШда ноябрнинг 4-пайшанбасида нишонланувчи Шукроналик кунининг эртасига уюштириладиган “қора жума” куни жорий йилда 29 ноябрга тўғри келади.
Америкалик полициячилар ушбу кун катта тирбандликлар, тиқилинчлар, ҳаттоки навбатда туриш вақтида жанжаллар юз бериши сабабли ушбу кунни «қора жума» (Black Friday) деб аташган.
Чегирмалар куни дўконлар барвақт соат 5 да, баъзи йирик савдо тармоқлари эса яримтунда очилади. Илк харидорларга 50 фоиздан 80 фоизгача чегирмалар тақдим қилинади. Бу савдо нуқталарига кўпроқ харидорларни жалб қилиш мақсадида амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳам охирги йиллар «қора жума»нинг ўзбекча муқобили – “оқ жума” ўтказиш урфга айланган.
Мавзуга оид
20:05 / 06.12.2023
Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?
18:16 / 05.12.2023
Ортда қолган куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлди
16:29 / 05.12.2023
Иқлим муаммолари билан кураш: дунёнинг ривожланаётган давлатларига ҳар йили бунинг учун 2,4 трлн доллар зарур
12:42 / 05.12.2023