19:41 / 19.11.2019
0
12613

Дунёнинг энг кучли суперкомпьютерлари рейтинги эълон қилинди 

Дунёнинг энг кучли суперкомпьютерларининг янги рейтинги эълон қилинди.  

Унга кўра, рейтингнинг биринчи иккита ўрнини АҚШнинг Summit ва Sierra суперкомпьютерлари эгалламоқда. Уларнинг унумдорлиги мос равишда 148,6 ва 94,6 петафлопсни (бир петафлопс = бир сонияда сузиб юрувчи вергул билан 1000 трлнта операция) ташкил қилади. 

3- ва 4-ўринларни Хитойнинг Sunway TaihuLight ва Tianhe-2A (93 ва 61,4 петафлопс), 5-ўринни АҚШнинг Frontera (23,5 петафлопс) суперкомпьютерларил эгаллаган. Энг кучли суперкомпьютерлар етакчи ўнталигига шунингдек АҚШнинг яна 2 та ва Швейцария, Япония ва Германиянинг биттадан суперкомпьютери кирган. Уларнинг унумдорлиги 18,2 дан 21,2 петафлопсгачани ташкил қилади. Шу тариқа, таъкидланишича, рейтингнинг етакчи ўнталигида июндан бери ўзгариш бўлмаган. 

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 500 та суперкомпьютер киритилган бўлиб, уларнинг сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда – 228 та. Кейинги ўринларни АҚШ (117), Япония (29), Франция (18), Германия (16) ва Буюк Британия (11) эгаллаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top