23:35 / 19.11.2019
0
27959

Қўшниларимиз муросага келишди, Туркманистон Жанубий Кореяни ортда қолдирди. Гуруҳлардаги кутилмаган вазият билан танишинг

19 ноябрь, сешанба куни Осиё бўйлаб ЖЧ-2022нинг саралаш босқичи доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилди.

Иккинчи давранинг дастлабки тури барча гуруҳлардаги пешқадамлик ва 2-ўрин учун кураш олиб бораётган терма жамоалар учун жуда муҳим эди.

“A” гуруҳида яққол пешқадам бўлиб олган Сурия терма жамоаси Филиппин терма жамоаси устидан ғалабага эришиб, очколар сонини 15 тага етказди ва амалда ҳал қилувчи босқич масаласини ҳал этди.

“D” гуруҳида Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этган бўлса, гуруҳимиздаги иккинчи учрашувда Яман Сингапурга мағлубиятга учради.

“F” гуруҳида Марказий Осиё дербиси кузатилди. Қўшни мамлакатлар – Қирғизистон ҳамда Тожикистон ўзаро Бишкекда учрашишди. Икки жамоа учун ҳам муҳим бўлган ўйинда гуруҳда 2-ўрин масаласига ойдинлик киритилиши мумкин эди. Учрашувда ҳисобни тожикистонликлар очган бўлишса-да, қирғизистонликлар ўйин якунида гол уриб, мағлубиятдан қутилишди.

“H” гуруҳида Туркманистон терма жамоаси Шри-Ланкани мағлуб этиб, очколар сонини 9тага етказди ва гуруҳида Жанубий Кореяни ортда қолдирди.

Ушбу турда Хитой, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА ва Жанубий Корея сингари кучли терма жамоалар дам олишди. 7-тур ўйинлари 2020 йилнинг 26 март куни ўтказилади.

ЖЧ-2022. Саралаш. Осиё. 6-тур.

19 ноябрь (сешанба)

“A” гуруҳи

Сурия – Филиппин – 1:0

Мальдив – Гуам - 3:1

“B” гуруҳи

Непал – Кувайт - 0:1

Иордания – Хитой Тайпейи - 5:0

“C” гуруҳи

Гонконг – Камбоджа - 2:0

Ироқ – Баҳрайн - 0:0

“D” гуруҳи

Ўзбекистон – Фаластин - 2:0

Яман – Сингапур - 1:2

Голлар: Носсир 85 - Эҳсон Фанди 19, Ҳофиз Нур 52.

“E” гуруҳи

Афғонистон – Қатар – 0:1

Уммон – Ҳиндистон - 1:0

“F” гуруҳи

Қирғизистон – Тожикистон - 1:1

Голлар: Козубаев 84 – Ж.Эргашев 17.

Мьянма – Мўғулистон - 1:0

“G” гуруҳи

Малайзия – Индонезия - 2:0

Вьетнам – Таиланд - 0:0

“H” гуруҳи

Туркманистон – Шри-Ланка – 2:0

Ливан – Шимолий Корея

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top