Тошкентда махсус ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этилди
Тошкент шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар, аҳоли гавжум жойлар ва бозор ҳудудларида жами 89та ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу маслаҳатхоналар керакли ҳуқуқий адабиётлар билан таъминланиб, ҳафтанинг сешанба кунлари тергов тизимида хизмат қилаётган тажрибали ҳуқуқшунос ходимлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, турли кўринишдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни қурбони бўлиб қолмасликлари ҳамда ортиқча сарф-харажат ва вақт сарфламасликларига асосий эътибор қаратилмоқда.
Тошкент шаҳри ҳудудидаги барча фуқаролар ўзларига яқин бўлган маҳалла марказларида ташкил этилган «Ҳуқуқий маслаҳатхона»га бориб, малакали ҳуқуқшунос ходимлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари мумкинлиги маълум қилинди.