Жамият | 21:29 / 22.11.2019
10543
2 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда қазиб олинаётган табиий газ ҳажми оширилди

21-22 ноябр кунлари олиб борилган ГРП ишлари натижасида Жанубий Тандирча ва Сомонтепа конларидаги учта қудуқдан газнинг саноат оқимлари олинди. Мазкур қудуқлардан олинаётган газнинг умумий кунлик дебит ҳажми 287 минг дан 490 минг куб.м. гача кўпайди.

Жанубий Тандирча-81 қудуғининг кунлик дебити 200 минг куб.м. гача ортди.

Жанубий Тандирча-49 қудуғининг кунлик дебити 150 минг куб.м. гача ортди.

Сомонтепа-84 қудуғининг кунлик дебити 140 минг куб.м. гача ортди.

Шунингдек, газ узатиш қувурларини қуриш ишлари давом этмоқда.

Ўтган кунлар мобайнида 1,8 минг тн (9,5 км) қувурлар келтириш учун юкланди; 1,9 минг тн қувурлар (12,1 км) келтирилди; 1,6 км хандақлар кавланди хамда 4,1 км қувурлар қаторга пайвандланди. 

22 ноябрга келиб, 18,0 минг тн қувурлар (107,6 км) келтириш учун юкланди; 11,9 минг тн қувурлар (72,9 км) келтирилди; 21,6 км хандақлар кавланди; 34,4 км қувурлар қаторга пайвандланди хамда 3,5 км қувурлар ётқизилди.

Газ узатиш қувурларини қуриш ишларининг якуни жорий йилнинг 6 декабр кунига белгиланган.

Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот тарқатишда давом этади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид