Жаҳон | 08:11 / 24.11.2019
4193
1 дақиқада ўқилади

Кениядаги кўчкилар вақтида 36 киши ҳалок бўлди

Фото: Sky News

Кенияда юз берган кўчкилар оқибатида камида 36 киши, жумладан 7 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.  

Кўчкилар кучли ёмғирлардан кейин юз берган.

Қурбонлардан бир нечаси Такмал қишлоғидаги кўчки вақтида, Паруа ва Тапач қишлоқларида эса 7 бола ҳалок бўлган. 

Таъкидланишича, Уганда билан чегарадош Ғарбий Покот округига 22 ноябрдаги ёмғирлардан кейин талофат етган. Бу ерда 4 та кўприк сув оқими билан ювиб кетилган, энг кўп жабрланган Муйно қишлоғига эса боришнинг иложи бўлмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид