Ўзбекистон | 19:06 / 26.11.2019
5644
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида газ қазиб чиқаришни ошириш ва қувурларни қуриш ишлари фаоллик билан олиб борилмоқда

25-26 ноябрь кунлари Қоратепа, Қирқчашма ва Баҳористон конларидаги учта қудуқда ГРП амалга оширилди. Натижада ушбу қудуқларда газнинг саноат оқими кутилмоқда. 

Газ қувурлари қурилиши:

26 ноябрь ҳолатига кўра 20,9 минг тн қувурлар (122,6 км) келтириш учун юкланди; 12,1 минг тн қувурлар (73,7 км) келтирилди; 31,1 км зовурлар кавланди; 47,8 км қувурлар қаторга пайвандланди; 5,5 км қувурлар зовурга ётқизилди.

Ўтган кунлар мобайнида: 1,8 минг тн (9 км) келтириш учун юкланди; 0,2 минг тн қувурлар (0,8 км) келтирилди; 1 км зовурлар кавланди; 3,5 км қувурлар қаторга пайвандланди; 0,7 км қувурлар зовурга ётқизилди.

Қазиб чиқарилаётган газнинг ҳаммаси Ўзбекистон аҳолиси учун ички бозорга йўналтирилмоқда.

Компания ишларнинг бориши тўғрисида маълумот етказиб боради.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид