15:00 / 27.11.2019
0
3779
Реклама

«Crazy Summer» акциясининг якунлари: совриндорлар учун ёз давом этмоқда

Ўзига мисли кўрилмаган даражада кўп иштирокчиларни жалб этган «Crazy Summer» танловининг якуний натижалари.

Тақвимдаги саналарга қарамай, ёз ҳануз давом этмоқда. Аниқроқ айтганда, «Crazy Summer» танловининг ғолиби учун бу ажойиб фасл ҳеч тугамайди. Ахир, бу бахтли ғолиб инсон Vitamin Drinktec ва Impuls ичимликларининг лаззатли таъми каби ёрқин ва завқли Таиландда ёзги таътилини мароқли ўтказишга муяссар бўлади. Брендлар танлов сарҳисобларини якунлаб бўлди ва биз уларни сиз билан баҳам кўришга тайёрмиз. 

Акцияни эълон қилиш чоғида, ташкилотчилар Ўзбекистон аҳолиси орасида Vitamin Drinktec B ва C, ҳамда Impuls каби ичимликларни хуш кўрувчилар борлигини тахмин қилган эди. Аммо, фотосуратларини баҳам кўришни истаганлар сони барча кутганидан ҳам зиёда бўлиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, танлов шартларига кўра, совғани қўлга киритиш учун исталган киши расмий @vitamindrinktec каналига обуна бўлиб, юқоридаги ичимликлар билан фотосуратни @vitaminuz_bot ботига юклаши керак эди. 

Танлов давомида ҳар ҳафта қимматбаҳо совғалар ўйналди.  Ҳар ҳафта 20 нафар иштирокчи мусиқа учун қулоқ минигарнитураси эгаларига айланди,  бундан ташқари 20 киши Mi Band фитнес браслетларига эга бўлди, ҳамда 10 та омади чопган иштирокчилар эса янги Redmi 6 русумли смартфонини ютиб,  ниҳоятда мамнун бўлишди. Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан иштирок этган инсонлар танловнинг шаффоф, ҳалол ва очиқ ўтказилишига шахсан амин бўлиб,  «Crazy Summer» қувонч ва хушчақчақлик ҳадя этишига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Жами танлов давомида 80 та bluetooth минигарнитураси, 80 та фитнес браслетлар ва 40 та мобил телефонлар ўйналди. Аммо шубҳасизки, энг катта соврин – танлов бош қаҳрамонининг Таиландга иккита йўлланмани қўлга киритгани бўлди. Бу омадли инсонга оқ йўл тилаган ҳолда, умид қиламизки, чипталарнинг эгаси таътилдан ажойиб фотосуратлар ва саёҳатнинг ёрқин таассуротлари билан улашиб, барчамизни хурсанд қилади. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top