Иқтисодиёт | 16:09 / 30.11.2019
9638
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: Углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмининг оширилиши ва газ узатиш қувурлари қурилиши «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида олиб борилмоқда

Қоратепа-10 қудуғининг кунлик дебит ҳажми 30 ноябрдаги ГРП ишларидан сўнг 0 дан 100 минг куб.м. гача газ ва 5 тн гача нефт миқдорида ошди. Барча углеводородлар ҳукумат топшириғига асосан қатъий тарзда ички бозорга йўналтирилмоқда.

Газ узатиш қувурлари қурилиши:

Ўтган кунлар давомида 0,4 минг тн қувурлар (1,9 км) келтириш учун юкланди, 1,4 минг тн қувурлар (8,5 км) келтирилди, 3,6 км зовурлар кавланди, 1,7 км қувурлар қаторга пайвандланди. Қурилиш ишлари куну-тун, илдам суръатларда олиб борилмоқда. Қувурлар ётқизишнинг масофаси кунига ўртача 4 км ни ташкил этмоқда. Биринчи қатор қурилиши 2019 йилнинг 3 декабр куни якунланади.

30 ноябр ҳолатига кўра, 23 минг тн қувурлар (131,5 км) келтириш учун юкланди, 17,3 минг тн қувурлар (103,5 км) келтирилди, 40,8 км зовурлар кавланди, 59,7 км қувурлар пайвандланди ва 7,5 км қувурлар ётқизилди.

Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот етказишда давом этади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид