Ўзбекистон | 17:57 / 01.12.2019
9079
2 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида нефт қазиб чиқариш ҳажми оширилиб, газ узатиш тизими ҳам кенгайтирилмоқда

Фото: Epsilon

1 декабр куни Қирқчашма-1 қудуғида ўтказилган ГРП ортидан кунлик дебит ҳажми 15 тн гача бўлган нефт оқими олинди. Қазиб чиқарилаётган нефт миқдорининг ҳаммаси ҳукумат топшириқларига мувофиқ, қатъий тарзда ички бозорга йўналтирилмоқда.

«Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» ва «Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» йўналишидаги газ узатиш қувурлари қурилиши ишлари бошланиши муносабати билан махсус техника ва моддий-техник ресурсларни сафарбар этиш бошланди.

Ўтган кунлар давомида 6,2 км зовурлар кавланди, 0,8 км қувурлар қаторга пайвандланди ва 0,5 км қувурлар ётқизилди.

«Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» йўналишига 1791 м, «Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» йўналишига эса 700 м қувурлар келтирилди.

1 декабр ҳолатига кўра, 23 минг тн қувурлар (131,5 км) келтириш учун юкланди, 17,3 минг тн қувурлар (103,5 км) келтирилди, 47 км зовурлар кавланди, 60,5 км қувурлар пайвандланди ва 8 км қувурлар ётқизилди.

Қурилиш ишлари куну-тун, илдам суръатларда олиб борилмоқда. Қувурлар ётқизишнинг масофаси кунига ўртача 4 км ни ташкил этмоқда. Биринчи қатор: «Назарқудуқ ЙП - Шўртаннефтгаз» йўналиши бўйича қурилиш 2019 йилнинг 3 декабр куни якунланади.

Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот етказишда давом этади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид