Ўзбекистон | 18:46 / 03.12.2019
9177
2 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамжиҳатликда «Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз» газ узатиш қувурлари биринчи қатори қурилиши якунланмоқда

Фото: Epsilon

Ўтган кунлар мобайнида, 2,4 минг тн қувурлар келтириш учун юкланди, 2,7 км зовурлар кавланди ва 1,3 км қувурлар қаторга ётқизилди. «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» йўналишига 6,6 км, «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» йўналишига эса 700 м қувурлар олиб келинди.

Газ узатиш қувурлари «Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» йўналиши бўйича биринчи қаторининг қурилиши якунланмоқда ҳамда мазкур янги газ узатиш қувури пневматик синовга тайёрланмоқда. Айни пайтда «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» ва «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» йўналиши бўйича газ узатиш қувурларини тортиш ишлари бошланди.

3 декабр ҳолатига кўра жами 26,7 минг тн қувурлар келтириш учун юкланди, 17,3 минг тн қувурлар келтирилди, 52,1 км зовурлар кавланди, 61,3 км қувурлар қаторга пайвандланди ва 9,9 км қувурлар қаторга ётқизилди.

Қурилиш ишлари куну-тун, илдам суръатларда олиб борилмоқда.

Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот етказишда давом этади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид