Ўзбекистон | 18:26 / 04.12.2019
8126
2 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятидаги нефт-газ-конденсат конларида тегишли ишлар давом эттирилмоқда

Фото: Epsilon

Маҳсулдор қатламларда табиий газ қазиб чиқариш ва газ узатиш тизимларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

4 декабр куни қатламни гидравлик ёриш ишларидан сўнг Қоратепа конидаги иккита қудуқнинг кунлик дебити 140 минг куб.м. газ ва 5 тн нефт миқдорини ташкил этди. Ҳукумат қарорларига мувофиқ, қазиб олинаётган мазкур миқдорларнинг ҳаммаси ички бозорга йўналтирилмоқда.

Қоратепа-1 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 80 минг куб.м газ ва 3 тн нефт миқдоригача ортди.

Қоратепа-8 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 60 минг куб.м гача газ ва 2 тн нефт миқдоригача ортди.

Газ узатиш тизими учта қаторининг қурилиши:

  • «Назарқудуқ ЙП - Шўртаннефтгаз» – масофаси 67 км.
  • «Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз» – масофаси 45 км.
  • «Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» – масофаси 110 км.

Қувурлар тортиш ишларининг суръати кунига ўртача 4 км ни ташкил этиб, ишлар куну-тун тартибида олиб борилмоқда.

“Назарқудуқ ЙП - Шўртаннефтгаз” газ узатиш тизими пневматик синовларга тайёрланмоқда.

4 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 27,5 минг тн
  • Келтирилган қувурлар – 17,4 минг тн
  • Кавланган зовурлар – 54,9 км
  • Пайвандланган қувурлар – 63,7 км
  • Ётқизилган қувурлар – 10,6 км

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид