Ўзбекистон | 07:42 / 04.12.2019
65430
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 2019 йил 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 05:35да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.
Координаталар 39,81 градус шимолий кенглик, 68,01 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик ҳ=18 км. Тошкентгача масофа 191 км жанубий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
Гулистон: 100 км; 2 балл
Жиззах: 37 км; 3 балл
Самарқанд: 91 км; 2 балл.
Бундан олдин, 3 декабрь куни, Афғонистондаги ер силкиниши кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.