Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор тумани аҳолиси янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиш юзасидан мурожаат қилиши сўралади
Илғор хорижий тажриба, замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосига электр энергияси тармоғида давлат бошқарувининг ташкилий ҳуқуқий аоссларини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига 7 млн истеъмолчини улаш ҳамда 2021 йилга қадар ЭЭХО ва НКАТ қамровини абонентлар умумий сонининг 100 фоизгача етказишга оид амалий ишлар олиб борилмоқда.
Чилонзор тумани электр таъминоти корхонаси томонидан қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг барча истеъмолчилари электр энергияси ҳисоблагичларини автоматлаштирилган тизимга мос замонавий ҳисоблатгичларга алмаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Чилонзор тумани электр таъминоти корхонаси барча истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоблагичларини алмаштириш вақтида содир бўлаётган ноқулайликлар учун узр сўраб, қарор асосида белгиланган топшириқларнинг ижросига ўз ҳиссангизни қўшишингизни, яъни ҳисоблагичларни алмаштиришга қаршилик билдирмаслигингизни сўрайди.
Чилонзор ТЭТК электр ҳисоблагичларни алмаштириш бўйича бириктирилган маъсул ходим: Ф.Тошпўлатов
Телефон: 98 127-26-22
Реклама ҳуқуқи асосида