Жамият | 17:00 / 06.12.2019
29999
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Кўзларнинг чарчоғини қандай бартараф этиш мумкин?

Бугун кўпчилигимизнинг иш фаолиятимиз бевосита смартфонлар ва компьютерлар билан боғлиқ. Кечга яқин кўзлар чарчайди, ёшлана бошлайди, кўзлар равшанлиги пасаяди, кўзларнинг қизариши эса бизни гўзал қилмаслиги аниқ. Бу кўзларнинг компьютердан чарчашидир. Статистика маълумотларига кўра, бу ҳолатдан гаджетлардан мунтазам фойдаланувчиларнинг 70% дан ортиғи азият чекар экан. Келинг бир кўриб чиқайлик: кўзлар чарчаганда ёрдам берадиган воситалардан қайси бири самаралироқ?

Кўзларимизга қандай ёрдам беришимиз мумкин

Офтальмологлар астенопияни (кўзлар чарчаши синдроми) янги «эпидемия» деб атамоқда: офис ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг 92% вақти-вақти билан унинг аломатларини ҳис қилишади (кўп ҳолларда компьютер билан ишлагандан кейин). Кўзлар толиқишидан қуйидаги аломатлар далолат беради: кўз олдини парда қоплайди, буюмлар ноаниқ кўринади, ёш оқиши безовта қилади, кўзларга қум кириб қолгандай ҳис пайдо бўлади, кўзларнинг ўткирлиги пасаяди. Муаммони кескин ҳал қилиб, техникадан баъзида фойдаланиш – ечим эмас. Кўзларнинг чарчоғини қандай бартараф этиш мумкин? Тиббиёт ходимлари компьютер билан ишлаш қоидаларига амал қилишни ва иш ўрнини оқилона ташкиллаштиришни маслаҳат беради.

1-Қоида. Тўғри иш маромини яратиш зарур. Кунига умуман 6 соатдан ортиқ ва узлуксиз 1,5 соатдан ортиқ монитор олдида ўтирмаслик зарур (шу оралиқларда ўн беш дақиқалик танаффусларни қилиш муҳим).

2-Қоида. Қулай иш зонасини ташкил қилинг. Мониторни кўча чироқлари ёки стол чироғининг шуъласи тушмайдиган тарзда буриб қўйиш, кичикроқ қиялик ҳосил бўлиши учун унинг пастки чеккасини бироз чиқариш ва кўзлардан 50-60 см масофада жойлаштириш керак. Деворлари бир хил оқ рангда бўлган офисларда кўзлар кучлироқ толиқади, чунки уларда қараш мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқ. Офис деворларининг ранг-баранг бўлиши кўзлар учун яхшироқ ҳисобланади.

3-Қоида. Иш столингизда кўзлар толиқишида ёрдам берадиган намлантирувчи томчилар турсин. Уни қуйидаги мезонларга қараб танланг: кўзлар учун физиологик бўлган таркиб, яққол намоён бўладиган намлантирувчи самара, ёшнинг ҳимоя хусусиятларини тиклаш қобилияти. Агар Сиз контакт линза тақсангиз, унда таркибида линзаларни шикастлаши мумкин бўлган тажовузкор консервантлари бўлмаган воситани танлаш лозим. Яна: кўзларнинг чарчаши ва зўриқишида ёрдам берадиган унча қиммат бўлмаган томчиларни топишнинг иложи бор. Нарх-сифатнинг оптимал нисбати – европалик ишлаб чиқарувчиларнинг муҳим характеристикаларидан биридир.

Кўзлар қичишганда ва ачишганда уларга қандай ёрдам бериш мумкин

Статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар бешинчи аҳолиси аллергиядан азият чекади. Бу эса унга аллергиянинг одатий аломатлари – кўзларнинг ёшланиши, тумов, тери тошмалари, кўзларнинг қичишиши ва ачишиши таниш эканини билдиради. Нега биринчи навбатда айнан кўзлар организмга тушган аллергенларга таъсирчан бўлади ва буни қай тарзда бартараф этиш мумкин?

Аллергияга чалиниш ҳолатлари тоборо ошиб бораётганига туртки бўлаётган сабаблар орасида олимлар қуйидагиларни санаб ўтади: ҳаёт шароитларининг стерилланиши, кимё саноатининг ривожланиши (озиқ-овқат консервантларидан тортиб, то маиший кимёвий воситаларгача), экологик вазиятнинг ёмонлашиши, кашандалик ва стресслар. Уйдаги чанг, ўсимликлар чанги (айниқса амброзия гиёҳининг чанги), ҳайвонларнинг жуни, замбуруғларнинг споралари, дорилар, маиший кимё воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари энг кенг тарқалган аллергенлар ҳисобланади. Уларнинг баъзилар билан, масалан, чанг ёки дорилар билан аллергиядан азият чекувчи одамлар йил давомида, бошқалари билан эса мавсумий алоқа қилади (ўсимликлар чанги баҳорда долзарблик касб этади, замбуруғлар споралари эса – кузги спора ҳосил бўлиш даврида).

Нега айнан биринчи навбатда кўзлар аллергиядан азият чекиши, хусусан, оғриши, ёшланиши, қизариши, яллиғланиши факти нима билан боғлиқ? Ҳаммаси жуда оддий – одатда, аллергенлар ҳавода учиб юради, кўзлар ва бурун шиллиқ қаватлари эса – уларнинг организмга тушиши учун очиқ дарвоза.

Кўзлар қизариши, қичишиши, шишишининг яна бир кенг тарқалган сабаби – бу сифатсиз косметикага реакция. Турли-туман ҳид берувчи моддалар ва мойлар қовоқларга текканида уларнинг терисини таъсирлантириши мумкин, мана шунинг учун ҳам текширилган косметика воситаларини ва макияж тозалайдиган воситаларни харид қилиш, косметика воситаларининг муддати ўтиб кетмаганига эътибор қаратиш зарур.

Кўз аллергияси асосан аллергик конъюнктивит кўринишида намоён бўлади, бунда кўзлар қизаради, қичишади, яллиғланади, кўриш қобилияти равшанликни йўқотади. Бундай вазиятларда биринчи қоида – бу аллергия манбаини топиш ва уни бартараф этиш. Кўзларнинг қичишиши ва ачишишининг олдини олиш ҳам жуда муҳим. Кўз мугуз пардаси қанчалик қуруқ бўлса, чанг, аллергенлар, бактерияларнинг организм ичига кириши ҳам шунчалик енгил бўлади. Шу боис аллергияга мойил одамлар ёнларида намлантирувчи томчилар солинган флаконни олиб юргани маъқул. Улар кўзларнинг табиий намлантирувчи механизмларини оширади, таъсирланишдан халос қилади, қизариш ва чарчоқни олади.

Таркиби:

Натрий гиалуронат, натрий хлорид, борат кислотаси, натрий тетраборат, динатрийэдетат, полигексанид (PHMB), юқори тозаланган сув.

Қўлланиши

SuperOptic HydroBalance РРН томчилари самарадор ва давомий намловчи таъсирга эга. Кўзларда қуриш, қизариш, толиқиш ҳисси ва киприклар остидаги қум ҳиссида тезкор енгиллик олиб келади. SuperOptic HydroBalance РРН томчилари, айниқса, қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

  • Чанг, тутун, УБ-нурланиш, иссиқлик (марказий иситиш, сауна), кондиционер, шамол, косметик воситалар, хлорланган сув каби ташқи муҳит қизартирувчи омилларининг кўзларга таъсири;
  • Телекўрсатувлар, китоб ўқиш туфайли ёки узоқ муддат диққатни жамлаш, масалан, монитор экранида давомий ишлаш, автомобилни бошқариш ва ҳк. керак бўлган шахсларда кўзларни очиб-юмиш тез-тезлигининг камайиши;
  • Кўз қуриши симптоми билан оғриган шахслар ва 40 ёшдан катта бўлган шахсларда кўз ёшлари миқдорининг жуда камлиги ёки улар таркибининг ўзгариши;
  • Контакт линзаларни тақувчи шахслар учун.

SuperOptic HydroBalance РРН томчилари исталган турдаги контакт линзалар тақувчи шахсларда қўлланиши мумкин.

Сайт: www.superoptic.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид